Суарес Мессининг мақсадини ошкор қилди

 

"Барселона" ва Лионель Месси ўртасида янги шартнома тузилмаётгани кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. Аргентиналик футболчининг Каталония клубидаги дўсти Луис Суарес жамоадошининг мақсадини ошкор қилди.

- Журналистлар кўпинча вазиятни тўғри баҳолай олмайди, - деди Луис Суарес. - Лионель Месси "Барселона"да ўйнашни истайди. Клуб раҳбарияти эса Лео билан шартнома узайтирилишини айтмоқда.

"Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунланадиган Лионель Месси жорий мавсумда 15 та учрашувда 14 та гол урди ва Луис Суарес билан тўпурарлар баҳсида биринчи ўринни бўлишиб турибди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!