Суарес мавсумни "Арсенал"да якунлайди

Каталониянинг "Барселона" клуби хавбеки Денис Суарес мавсумни Англия премьер-лигасида якунлаши мумкин.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра "Арсенал" 25 ёшли испаниялик футболчини 2,5 млн евро эвазига мавсум якунигача ижарага олади. Ушбу муддат якунлангач эса “канонирлар” унинг трансферини 20 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиши мумкин.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган. Бироқ, у “Арсенал”га кетишидан олдин ушбу келишувни 2021 йилгача узайтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!