Сульшер Моуриньони ортда қолдирди
“Манчестер Юнайтед” клуби кеча Англия кубоги доирасида “Челси”ни (2:0) мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, бу Уле Гуннар Сульшер жамоага келгач манкуаликларнинг 11-ғалабси бўлди.
Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра норвегиялик мутахассис жорий мавсум ғалаба қозониш бўйича жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньони ортда қолдирди. Қайд этиш лозимки, МЮ португалиялик мутахассис бошқарувида жорий мавсумда 24та ўйинда бор йўғи 10тасида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо “Манчестер Юнайтед”дан 2018 йилнинг 18 декабрь куни истеъфога чиқарилган эди. Шундан сўнг жамоа раҳбарияти унинг ўрнига мавсум якунигача Сульшерни бош мураббий этиб тайинлашган эди.
Фикрлар