Суперлига, Про-лига, аёллар ва футзал чемпионатлари совриндорларига ваъда қилинган пул топшириладими?
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов йил якунларига бағишлаб SPORTS.uz портали муҳбирларига интервью берди. У суҳбат давомида барчани қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Ҳусусан, йил бошида Суперлига, Про-лига, аёллар ва футзалда совриндор бўлган клубларга ваъда қилинган миқдордаги мукофот пуллари топширилиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
- Йил бошида Суперлига, Про-лига, аёллар ва футзалда совриндор бўлган клубларга қанча миқдорда мукофот пуллари берилиши эълон қилинганди. Ушбу маблағлар ўз эгаларига қачон топширилади?
- Топширилади. Албатта ва ишонаманки, сиз бундан бехабар қолмайсиз.
Умид Аҳмаджонов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз. Биздан узоқлашманг!
Фикрлар