Суперлига-2018: 5-тур рамзий терма жамоаси (Фото)
Хабарингиз бор, 5-7 апрель кунлари Суперлига-2018 бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Беллашувларнинг натижалари билан сайтимиз орқали танишиб боргансиз, албатта.
Биз энди мазкур баҳсларда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.
Қуйида SPORTS.uz талқини бўйича бешинчи тур рамзий терма жамоаси билан танишишингиз мумкин:
Дарвозабон: Асилбек Амонов “Бухоро”.
Ҳимоячилар: Жалил Кимсанов “Нефтчи”, Мурод Холмуҳаммедов “Қўқон-1912”, Игорь Голбан “Насаф”.
Ярим ҳимоячилар: Жовлон Иброҳимов “Бунёдкор”, Шавкат Саломов “Бухоро”, Саламат Қутибоев “Бухоро”, Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”.
Ҳужумчилар: Зафар Тўраев “Металлург”, Шохназар Норбеков АГМК, Азизбек Турғунбоев “Навбаҳор”.


Фикрлар