"Сурхон" машғулотларига яна икки футболчи қўшилди

Бир неча йиллардан бери Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан танилган, ёш ва умидли иқтидор эгаси Азизбек Амонов «Сурхон» жамоаси таркибига келиб қўшилди.  Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболчи жамоанинг кечаги машғулотларида иштирок этди. Маълумот учун, Азизбек Амонов 1997 йилнинг 30 октябр куни таваллуд топган. Бир қанча позицияларда тўп сура олади.

Шунингдек ўтган мавсумни «Сурхон» жамоасида ўтказган ҳимоячи Убайдулло Ҳаликулов яна ўзининг қадрдон жамоаси сафига қайтди. Убайдулло кечадан бошлаб жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов шогирдлари 2  февраль "Бунёдкор"га қарши назорат ўйини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
31/01/2019 22:12
Ок терагу кук терак
Биздан сизга ким керак?
Ярим мавсум жамоада туп суриб
Кейин бошкасига сурсак керак.