“Суссуоло” – “Ювентус” 0:3 ёхуд Роналду тўпурарлар рўйхатида пешқадам (Видео)

"Мапеи" стадионида кечган учрашувда "кекса синьора" 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голларга Сами Хедира, Криштиану Роналду ва Эмре Жанлар муаллифлик қилишди.

Роналду мазкур ўйиндан кейин голлари сонини 18 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамга айланиб олди.

Шу тариқа, туринликлар ҳисобидаги очколар сони 63 тага етди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. "Сассуоло" эса 30 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!