
Свен-Ёран Эрикссон кейинги ҳафта Ироқ терма жамоаси бош мураббийига айланади, Эронга эмас
Швециялик мутахассис Свен-Ёран Эрикссон фаолиятини Ироқ терма жамоасида давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Эриксон кейинги ҳафта Ироқ терма жамоаси бошқарувини қўлга олиши мумкин. Айни пайтда мураббий ва унинг вакили Истанбулда Ироқ терма жамаоси мутасаддилари билан учрашмоқда. Музокаралар якуний босқичида.
Маълумот ўрнида, Эриксон Эрон терма жамоасини бошқариши мумкинлиги борасида ҳам хабарлар тарқалганди.
Фикрлар