Таэквондочиларимиз Францияга йўл олишди

Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Франция сафарига йўл олишди. Юртдошларимиз 17-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "French Open" халқаро мусобақасида иштирок этишади. 

"G2" тоифасига кирувчи жорий турнир ҳам Токио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Терма жамоамиз вакиллари Париж сафарига иккинчи таркибни олиб боришни лозим кўрган. Зеро, улар мана шундай мусобақаларда ғолиб бўлгач, юқори рейтинг очколари эвазига Гран-при мусобақаларига йўлланма олишлари ҳам мумкин.

Терма жамоамиз бу турнирда қуйидаги 8 нафар спортчи билан иштирок этади: Тўраев Аброр (-58 кг), Бобобеков Суҳров (-58 кг), Ўролов Темур (-63 кг), Адҳамов Ислом (-74 кг), Салаев Суҳроб (-80 кг), Мадинабону Маннопова (-49 кг), Қаюмова Чарос (-53 кг), Светлана Осипова (+73 кг), Ким Александр (мураббий).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!