Таэквондочиларимиз Лас-Вегасдаги турнирда Токио Олимпиадаси учун дастлабки рейтинг очколарини қўлга киритди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида таэквондо бўйича G-2 туркумига курувчи “President’s CUP” халқаро рейтинг мусобақаси якунига етди.

Жаҳоннинг 70 га яқин давлатидан 1500 нафардан зиёд спортчи қатнашган мазкур мусобақада юртимиз шарафини 4 нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилишди ва биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Терма жамоамиз ҳисобига дастлабки медални 68 кг вазн тоифасида Жасурбек Жайсунов олиб келган эди. У турнирда барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлган.

Хотин-қизлар беллашувларида эса 55 кг вазн тоифасида Мирабзалова Мадина кумуш медал билан тақдирланган бўлса, Маннопова Мадина (49 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!