Таиландда ҳакамларни тайёрловчи инструктортлар учун семинар бўлиб ўтмоқда

ФИФА томонидан Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳакамларни тайёрлаш инструкторлари учун семинар ўтказилмоқда. 

Семинарда юртимиздан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов, шунингдек, Владислаб Цейтлин, Юлия Тарасова ва Шуҳрат Пўлатов қатнашишмоқда. Бундан ташқари, яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев семинарни олиб борувчи мутахассислар сафида эканини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.

Семинарда ҳакамларни тайёрлаш инструкторлари учун янги қўлланмалар билан таништирилиб, учрашувларга ҳакамларни жисмоний тайёрлаш ва бунда аҳамият қаратиш зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилмоқда.

Семинар 14 октябрга қадар давом этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!