Талаба спортчиларимиз жаҳон чемпионатидан медаллар билан қайтишди

Украинада тош кўтариш бўйича талабалар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишиб, 2 та олтин ва 1 кумуш медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Икром Саттаров ва Сарвар Арслонбоев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, қизлар ўртасидаги мусобақаларда Камила Қўчкорова кумуш медалга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!