Танишинг, "Ал-Наср" (БАА)

Жорий мавсум БАА чемпионатида бўлажак рақиб ишончли натижалар қайд этмаяпти. 15 учрашувда “Наср” 16 очко тўплаган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди. Пайшанба куни бу жамоа ўз майдонида “Шаржа”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. “Наср”ни испаниялик 40 ёшли мутахассис Бенят Сан Хосе бошқармоқда.

“Наср” ҳақида маълумотлар ва эришган ютуқлари қуйидагича:

Лақаби: “кўклар”

Ташкил этилган йили: 1945

Стадиони: “Ал Мактум”, 15058 томошабинга мўлжалланган

Мураббийи: Бенят Сан Хосе (Испания).

Эришган ютуқлари: БАА чемпиони (1978, 1979, 1986), Президент Кубоги соҳиби (1985, 1986, 1989, 2015), БАА Кубоги соҳиби (2015), Кўрфаз клублари чемпионлари Кубоги соҳиби (2014).

Жамоанинг Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказган футболчилари билан танишинг:

Дарвозабонлар

12.Аҳмад Шамбиҳ
35.Ғайт Ҳуссайин
44.Иброҳим Эйса
96.Муҳаммад Юсуф

Ҳимоячилар

2.Муборак Саид
6. Маҳмуд Ҳамис
18.Аҳмад Иброҳим
20.Масуд Сулаймон
21.Муҳаммад Али Айед
25.Муҳаммад Сарваши
30.Жон Умари (Ливан)
32.Халифа Муборак Ғаним
92.Саид Али Сувайдан

Ярим ҳимоячилар

4.Холид Жалол
5.Тариқ Аҳмад
10.Хабиб Ал Фардан
15.Ал Ҳусайин Солиҳ
16.Амир Муборак
17.Жассим Ёқуб
29.Али Ҳуссайин
49.Муҳаммад Иброҳим
70.Рашид Муҳаммад
83.Муҳаммад Абдулраҳмон

Ҳужумчилар

8.Муҳаммад Ал Акбари
9.Ронни Аллан Фернандез (Чили)
11.Альваро Негредо (Испания)
23.Серхио Дутра Жуниор (Бразилия)
33.Салим Солиҳ

“Наср” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув 19 февраль, сешанба куни Дубайдаги “Ал Мактум” стадионида Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!