Tashkent Challenger. Истомин қозоғистонлик теннисчига имкон қолдирмади

Бугун мусобақада иккинчи давра ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ушбу босқичда қозоғистонлик Александр Бубликка қарши кортга чиқди.

1 соат 2 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз 7:6, 6:1 ҳисобида зафар қучиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Денисга келгуси босқичда канадалик Феликс Алиассим Оге  рақиблик қилади. 18 ёшли теннисчига қарши учрашув эртага 13:00 бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!