Тайсон Фьюри Уайлдерга қарши реванш жанг учун қанча гонорар олади?

Британиянинг Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ушбу вазнда WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан бўладиган реванш жангида 26 млн доллар гонорар олади. Эслатиб ўтамиз, бу тўқнашув 18 май куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Бу боксчиларнинг биринчи тўқнашуви 2018 йил декабрида бўлиб ўтган. Ўшанда британиялик боксчи икки марта нокдаунга учраганига қарамасдан ғолиб аниқланмаган эди. Фьюри бу жанг учун 9 миллион доллар олган ва уни хайрияга бериб юборган. Сўнгги вақтларда боксчи тез-тез турли ташкилотларга ёрдам қўлини чўзмоқда.