Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар. “Насаф” финалда!

Қарши шаҳридаги “Насаф” клуби қошидаги майдонларда давом этаётган Олий ва биринчи лига клублари футбол мактабларининг 2000/2001 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги давом этмоқда.

Бугун Элдор Мойлиев қўл остидаги 2000/2001 йилларда таваллуд топган футбол мактабимиз тарбияланувчилари мубораклик тенгдошлари билан ярим финалда баҳслашишди. Бу ҳақда “Насаф” расмий сайти хабар бермоқда.

Жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган учрашувда жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон Биринчилиги финалига йўлланмани қўлга киритди.

Учрашувдаги “Насаф”нинг ягона голини 73-дақиқада  Сардор Тўраев киритди.

Энди ёш “Насаф”чилар финалда “Пахтакор” - “Бунёдкор” жуфтлиги ғолиби билан асосий соврин учун кураш олиб боради.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар,  ярим финал

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 1:0 (0:0)

“Насаф” ФМ майдони. 10:00да

Бош ҳакам: Даулетбай Джалимов (Нукус)

Ёрдамчи ҳакамлар: Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Саерсенов (Нукус)

Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: И.В.Нехочин (Наманган)

Гол: Сардор Тўраев, 73’-1:0.

“Насаф”: 23.Абдувохид Неъматов, 4.Наврўз Саидов, 5.Беҳрўз Равупов (18.Алпомиш Миров 55), 7.Абдулла Мияссаров, 8.Шоҳмалик Комилов, 10.Жамшид Абдуллаев, 15.Нурбек Ботиров, 16.Жасур Жумаев (с), 20.Сардор Тўраев, 33.Нодир Эгамбердиев (28.Шахзод Эркинов 43).

Захира: 12.Амирбек Лутфуллаев, 14.Жавоҳир Шокиров, 22.Аббос Жумаев, 27.Наврўз Сафаров,  77.Абубакирризо Турдиалиев.

“Машъал”: 16.Раҳим Абдуқодиров (1.Дилшод Мустафоев 46), 18.Самандар Норқулов, 14.Ислом Асилбеков, 3.Нурулло Юлдашев, 5.Беҳрўз Шайдуллаев, 9.Алиёр Неъматов (26.Шуҳрат Раҳимов 46), 8.Отабек Одилжонов (с), 7.Жамолиддин Уралов, 6.Бекзод Ахмаджанов, 24.Давлатжон Мўминов, 17.Мубашир Валиев.

Захира: 20.Зоир Турсунов, 11.Абдумалик Норқобилов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!