Темурхўжа Абдухолиқов: Қатар чемпионати бизнинг Суперлигадан кучсиз эмас

Бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.
Тадбирда “Локомотив” бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ва жамоасига келиб қўшилган Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳамда Николай Погребняклар иштирок этишди.

Маросимда Темурхўжа Абдухолиқов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Бир муддат Қатар Юлдузлар лигасида тўп тепган маҳоратли ҳужумчи Қатар чемпионати ва Суперлига орасидаги тафоввутларни айтиб ўтди.

"Қатар футбол мамлакати эмас. Бироқ футбол соҳасидаги барча нарсалар профессионал тарзда ташкил этилган. Буни медиа соҳасидан тортиб, оддий чипталар сотувига қадар барчаси аъло даражада шаклланганлигида ҳам кузатиш мумкин. Бироқ мухслилар борасида уларда муаммолар бор", - деб айтиб ўтди Абхухолиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!