Теннис. Истомин хитойлик рақибига имкон қолдирмади

Бугун теннис мусобақасининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ҳам 1/8 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистоннинг ва умуман, мусобақанинг биринчи ракеткаси, ҳамюртимиз - Денис Истомин хитойлик Жан Жиженгга қарши кортга чиқди. Мазкур беллашувда тажрибали Истомин рақибига имкон қолдирмади - 6:4, 6:3.

Шу тариқа, яккалик баҳсларида ғолиблик учун бир йўла икки теннисчимиз - Истомин ва Жўрабек Каримовлар курашни давом эттирадиган бўлди.

Осиё ўйинларида ҳамюртларимиз томонидан қайд этилаётган натижаларни биринчилар қаторида сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!