Тео Эрнандес янги мавсумни “Реал”да ўтказмаслиги мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти айни дамда ушбу футболчини ижарага бериш ёки қайтариб олиш ҳуқуқи билан бошқа жамоага сотиш устида иш олиб бормоқда. Трансферга халақит қилувчи асосий сабаб футболчининг 5 миллион евролик маоши бўлиши мумкин. Бордию, унга харидор чиқмай, бу трансфер амалга ошмаса, Эрнандес янги мавсумда “Реал”нинг асосий таркибига кириш учун кураш олиб боришига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Тео Эрнандес “Реал” сафига ўтган мавсум 28 млн евро эвазига “Атлетико”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!