Тер Штеген нима учун Германия терма жамоасига чақирилмади?

  • 9 ноября, 2018, 22:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни нима учун ноябрь ойидаги ўйинларга жалб этмаганини айтди.

Tecno

“Тер Штеген “Барселона”да жуда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда, аммо у елкасини бироз жароҳатлаб олди. Мен у билан бу масалада гаплашдим ва шундан сўнг биз унга дам беришга қарор қилдик”, - дейди Лёв.

Маълумот учун, тер Штеген жорий мавсум жами 16та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Германия ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Россия ва Голландияга қарши баҳс юритади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию