Терма жамоамиз учун Эрондан «реванш» олишга имконият туғилди

 

Ўтган ҳафта Эрон Футбол Федерациясида футзал ва соҳил футболини янада ривожлантиришга оид йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда эронлик мустақил журналист SPORTS.uz ахборот порталига хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ушбу йиғилиш доирасида Эронда футзал ва соҳил футбол спорт турларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан устувор режалар қабул қилинган. Шунингдек Футзал бўйича Осиё чемпионатининг амалдаги чемпионлари олдига 2018 йилги турнирга муносиб тайёргарлик олиб бориш вазифаси ҳам қўйилган.

Ушбу тайёргарлик доирасида эронликлар Хорватия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиши кўзда тутилган. Жорий йилнинг 3 ва 4 апрел кунлари Эрон терма жамоаси хорватияликлар билан баҳс олиб борса, апрел ойи сўнггида мамлакатимизга ташриф буюради. Маълумотларга кўра, Эрон миллий терма жамоаси билан биргаликда Эрон ёшлар терма жамоаси ҳам пойтахтимизга ташриф буюради. Бундан кўриниб турибдики, ўзбекистонлик ёшлар ҳам эронлик тенгқурларига қарши майдонга тушади. Учрашувларнинг аниқ вақтлари ҳали маълум қилинмаган.
 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!