Терри фаолиятини якунлаб, мураббийликни бошлаши мумкин
Ҳимоячи Жон Терри оиласи сабаб “Спартак” таклифини рад қилган эди. The Sun нашрининг ёзишича, “Челси” раҳбарияти 37 ёшли англиялик футболчига ёшлар жамоасида мураббийлик лавозимини таклиф қилмоқчи.
Терри ўзи сўнгги 8-10 йил энг яхши спорт формасида бўлганини таъкидлади. У шунингдек, ҳозирда Англия ва хориждан 3-4 жамоа таклиф билан чиқаётганини ҳам маълум қилди, аммо у мураббийлик ишига қизиқмоқда.
Аввалроқ “Спартак” мухлисларининг Террининг жамоага ўтмаганлигидан қаттиқ жаҳллари чиққан эди.
Фикрлар