Террининг Россияда қанча маош олиши маълум бўлди
Британия нашрлари фаолиятини Москванинг “Спартак” клубида давом эттириши айтилаётган ҳимоячи Жон Террининг рус жамоасида қанча маош олишини аниқлашди.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли футболчи москваликлар билан “1+1” кўринишида шартнома имзолайди ва йилига 2 миллион евро маош олади.
Маълумотларга кўра Терри “Спартак” сафида муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтган.
Фикрлар