Тез орада А Серияда истеъфо юз беради

Италиянинг "Кьево" клуби раҳбарияти яқин орада жамоа бош мураббийи Лоренцо Д′Аннани ўз лавозимидан озод этади. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Унга кўра раҳбариятнинг бундай қарорга келишига жамоанинг мавсум стартида қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Кьево” А Сериянинг ўтган 8та туридан сўнг мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!