Тезкор хабар! Элдор Шомуродов "Рубин"да Сардор Азмуннинг ўрнини эгаллаши мумкин

Хабарингиз бор “Рубин” форварди Сардор Азмун “Зенит” билан шартнома имзолади. Қозонликлар эса унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишди.

Берилган маълумотларга қараганда “Рубин” раҳбарияти бу борада “Енисей” ҳужумчиси Михаил Костюков ва “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдира бошлашди.

Таъкидлаш керакки, ҳамюртимиз жорий мавсум “Ростов” сафида жами 17та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 2та гол уришга эришди. Костюков эса “Енисей” сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тога
04/02/2019 12:16
Команда у Курбана Бекиевича Бердыева очень хорошая есть чему у него поучиться, "Рубин" это все таки один грандов европейского футбола.
&
Лео Месси
03/02/2019 00:41
Аслида Шомуродовнинг ўзи Азмуннинг ўрнига "Зенит"га кетиши керак эди.