Тезкор хабар! Либертадорес кубоги финали "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилади

Аргентинанинг икки клуби - "Ривер Плейт" ва "Бока Хуниорс" ўртасидаги Либертадорес кубоги финал учрашуви Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ФИФА “Реал”га ушбу муҳим баҳсни ўз стадионида ўтказиш таклифи билан чиққан. Ўз навбатида финал иштирокчилари ҳам Испания пойтахтида ўйнашга рози бўлишган. Бу борада деярли тўлиқ келишувга эришилган. Ушбу баҳс 8 ёки 9 декабрь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув аслида бундан бир неча кун олди ўтказилиши керак эди. Аммо, жавоб финали олдидан “Ривер Плейт”нинг бир гуруҳ мухлислари “Бока Хуниорс” футболчилари ўтирган автобусга ҳужум қилишган эди. Натижада эса рақиб жамоанинг айрим аъзолари жиддий жароҳат олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!