Тиаго Силва яна А Серияга қайтиши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силва жорий мавсум якунига етгач яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришмоқчи эмас ва уни ёзда бошқа жамоага сотиб юборишмоқчи.

Маълумотларга қараганда Силвага "Милан" ва "Ювентус" клубларидан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси аъзоси учун Италия А Серияси бегона эмас. Боиси, у ПСЖга келгунича 3та мавсум “Милан”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!