Тони Кроос фаолиятида илк бор Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилди
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос якунланган 2017/18 йилги мавсумда Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу соврин ғолиби ҳар йили мамлакатдаги журналистлар томонидан ўтказиладиган сўровнома якунларига кўра аниқланади. Таъкидлаш керакки, Кроосга сўровнома иштирокчиларининг 187 таси ўз овозини берган бўлса, яна 39таси “Фрайбург” ҳужумчиси Нильс Петерсенга берган. Қолган 38 нафар журналист эса “Шальке” ҳимоячиси Налдони танлаган.
Эътиборлиси, 28 ёшли Кроос ушбу совринга фаолияти давомида илк марта лойиқ кўрилди.
Фикрлар