Торган Азар: Акам билан бир клубда ўйнамаган бўлардим

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби хавбеки Торган Азар "Челси"даги акаси Эден билан бир жамоада ўйнашни истамаслигини айтди.

“Биз Бельгия терма жамоасида бирга ўйнаймиз ва бу ажойиб, чунки биз биргаликда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Лекин очиғини айтсам, у билан бир клубда ўйнаш яхши фикр эмас. Футболчи сифатида у мендан кучли”, - дейди Торган Азар.

Маълумот учун, 25 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум Бундеслигада жами 9та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!