Тошкент Гран-присининг расмий постери эълон қилинди (фото)

Хабарингиз бор, 9-11 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Токио Олимпиадасига лицензион рейтинг очколари ўйналадиган жорий турнирда дунёнинг энг сара полвонлари баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. 

Халқаро дзюдо федерацияси ушбу мусобақа учун расмий постерни эълон қилди. Унда мусобақада иштирок этадиган 4 нафар таниқли дзюдочи тасвирланган: Шарофиддин Лутфуллаев (Ўзбекистон), Уранцэцэг Мунхбат (жаҳон чемпиони, Мўғулистон), Рустам Оружев (Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби, Озарбайжон) ва Майлинда Келменди (Олимпада чемпиони, Косово). 

-спорт-уз_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!