Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтади

Семинарда Афғонистон, Ироқ, Қирғизистон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Яман ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари вакиллари қатнашади. 

Семинар давомида FIFA Forward дастури бўйича истиқболли режалар муҳокама қилиниб, қатнашчилар ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, ФИФА ташкилотининг турли департаментларидан ташриф буюрадиган мутахассислар маърузалари тингланиб, FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича улардан тегишли кўрсатмалар олинади. 

Бундан ташқари, миллий футбол ассоциацияларнинг 2019-2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури ҳам муҳокама қилинади. 

Семинарда ФИФАдан қуйидаги мутасаддилар қатнашишади: 

Санживан Баласинганом – Осиё ва Океания миллий ассоциациялари директори
Элией Де Сантис – Осиё ва Океания миллий ассоциациялари лойиҳалари бўйича координатор
Эссам Ал-Суҳибаний – Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциацияларини ривожлантириш менежери
Андрей Вашкевич - Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциациялари координатори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!