Тошкентда ОФКнинг "B" сертификати бўйича халқаро мураббийлик курсларининг якуний қисми бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 
 
Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра бугун, яъни 22 февраль куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "B" сертификати учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курсларининг учинчи - якуний қисми бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. 
 
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти. Ўқув курслари шу йилнинг 1 март кунига қадар давом этади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар ОФКнинг "B" сертификатига ҳамда ЎФАнинг мураббийлик лицензиясига эга бўлишади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!