
“Тоттенхэм” “Барселона” футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Барселона" билан ярим ҳимоячи Рафиньянинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Calcio Insider тарқатган хабарга қараганда “шпорлар” 25 ёшли бразилиялик футболчи учун тўппа-тўғри 70 млн евро таклиф қилишмоқда.
Маълумот учун, Рафинья ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Миланнинг “Интер” клубида ижара асосида ўтказган эди. У А Серияда жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар