"Тоттенхэм" ЕЧЛ чорак финал учрашувини янги стадионда ўтказиши мумкин

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра, клуб раҳбарияти бу борадаги музокараларни бошлаб юборган. Айни вақтда "шпорлар" АПЛ доирасида қолган 5 та уй беллашувини "Уэмбли"да ўтказиши аниқ.

1/8 финал доирасида "Боруссия" Дортмунд устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг лондонликларнинг чорак финалга чиқиш имконияти кескин ошди. Жавоб беллашуви 5 март санасида бўлиб ўтади.

7 февраль куни "Тоттенхэм" "Арсенал"га қарши кечадиган Шимолий Лондон дербиси "Уэмбли"да ўтишини эълон қилган эди. Янги стадион хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!