
“Тоттенхэм” Ламела билан шартномани узайтирди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўзининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Эрик Ламела билан шартномани узайтирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи “шпорлар” билан 2022 йилга қадар келишувни узайтирган.
Эслатиб ўтамиз, Ламела “Тоттенхэм” сафига 2013 йил “Рома”дан 35 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.
Фикрлар