"Тоттенхэм" Павар учун курашга қўшилди

Германиянинг “Штутгарт” клуби ҳимоячиси Бенжамен Павар навбатдаги топ клуб қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Аниқроғи Франция терма жамоаси аъзоси учун ПСЖ, “Бавария” ва “Атлетико”нинг ортидан  “Тоттенхэм” клуби ҳам кураш бошлади. Айтиш керакки, Паварнинг немис клуби билан имзолаган шартномасига кўра уни 2019 йилнинг ёзидан бошлаб 35 млн еврога сотиб олиш мумкин. Бироқ, юқорида номлари келтириб ўтилган жамоалар уни жорий трансферлар давридаёқ қўлга киритмоқчи эканликларини инобатга олсак, футболчининг нархи янада баланд бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Павар куни кеча якунланган жаҳон чемпионат баҳсларида Франция терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири бўлди ва жамоасининг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!