"Тоттенхэм" Рабьони ўз томонига оғдириб олмоқчи
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ПСЖ хавбеки Адриен Рабио учун курашишда давом этмоқчи.
Paris United нашри тарқатган хабарга қараганда "шпорлар" бош мураббийи Маурисио Почеттино 23 ёшли французни ўз жамоасида кўрмоқчи. Бунинг учун эса у билан шахсан учрашишга ва музокаралар ўтказишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рабьо “Барселона” билан келишувга эришгани ва ёзда “Камп Ноу”га кўчиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар