
"Тоттенхэм" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди
Германиянинг "Майнц" клуби "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жорж-Кевин Нкудуни бир мавсумга ижарага олди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, 23 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсумни ҳам “Бёрнли” сафида ижара асосида ўтказган ва 8та ўйинда майдонга тушган эди.
Маълумот учун, “шпорлар” Нкудуни 2016 йил “Марсел”дан 11 миллион еврога харид қилишган эди.
Фикрлар