"Тоттенхэм" мухлислари учун хушхабар
Evening Standart нашри тарқатган хабарга кўра, кеча 25 ёшли футболчидан жароҳат олганидан буён илк марта жамоа машғулотларига қўшилди. Даставвал шифокорлар унинг сафга қайтишига ҳали икки ҳафта бор эканлигини айтишган эди.
Шундай экан, англиялик форвард ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида Дортмундда "Боруссия"га қарши кечадиган жавоб беллашувида иштирок этиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Кейн январь ойи ўрталарида жароҳат олган эди ва камида бир ярим ой майдонга туша олмаслиги айтилган эди.
Жорий йилги мавсумда Харри "шпорлар" сафида барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказди ва 20 та гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар