
"Тоттенхэм" ёзда А Сериядан 2 та футболчи сотиб олади
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби А Сериядан 2 нафар етакчи футболчини сотиб олмоқчи.
TMW нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар”нинг эътибори “Милан” ҳужумчиси Сусо ва "Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишичга тушган. Ушбу футболчиларни сотиб олишни шахсан жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино сўрамоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли Сусонинг трансфер нархи 50 млн еврога, 30 ёшли Перишичнинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Сусо 27та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Перишич эса 29та ўйинда 3та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" кетма-кет 2та трансфер мавсумидан буён янги футболчи сотиб олишмаяпти.
Комментарии