Трансфер деразаси ёпилгунича "Реал" Мбаппени сотиб олиши мумкин, чунки...

Мадриднинг "Реал" клуби жорий трансферлар даврида ПСЖ форварди Килиан Мбаппени сотиб олишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар шу кунгача “Монако”дан 19 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишмаган. Агар 27 август санасига қадар ПСЖ келишилган 135 миллион еврони монаколиклар ҳисобига ўтказиб бермаса, Мбаппе яна "Луи II"га қайтишга мажбур бўлади. Бу ҳолатда эса “Реал”га уни сотиб олиш учун яхшигина имконият пайдо бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!