Тухель: Каванининг жароҳати борасида ҳеч нарса билмайман

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванининг жараҳати борасида гапириб ўтди.

“Биз кутишимиз керак. Очиғи, ҳозирча менда бу борада яхши хабарлар йўқ. У МЮга қарши ўйинда майдонга туша оладими ёки йўқ буни билмайман ва бу мени безовта қилмоқда. Бизда худди бошқа Неймар бўлмаганидек, бошқа Кавани ҳам йўқ”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Кавани кеча “Бордо”га қарши баҳсда жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиққан эди. У жорий мавсум 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Xayrulla Ahmadjonov
10/02/2019 13:57
Sulsherni omadi keldiyoov yana