Тухель МЮга қарши ўйинда ПСЖ дарвозасини ким қўриқлаши бўйича бир қарорга келди
ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда жамоа дарвозасини ким қўриқлаши борасида бир қарорга келди.
Lequipe нашри тарқатган хабарга қараганда германиялик мутахассис ушбу муҳим учрашувда италиялик тажрибали посбон Жанлуижи Буффонга ишонч билдиришга қарор қилган. Жамоанинг асосий дарвозабон Альфонс Ареоля эса Франция чемпионатининг “Лион”га қарши баҳсида иштирок этади.
Маълумот учун, Буффон жорий мавсум ПСЖ сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 6тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва МЮ ўртасидаги дастлабки учрашув 12 февраль куни “Олд Траффорд”да, жавоб баҳси эса 6 март куни “Пар де Пренс”да бўлиб ўтади.
Фикрлар