Тухель: Мбаппесиз ўйнашни хоҳламайман
ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель нима сабабдан "Марсель"га қарши баҳсда (2:0) Киллиан Мбаппе ҳамда Адриен Рабьони захирада қолдирганлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, иккала футболчи ҳам учрашувнинг иккинчи баҳсда майдонга тушишди. Маълумотларга кўра, футболчилар беллашув олдидан бўлиб ўтадиган мажлисга кечикиб келганликлари сабабли асосий таркибга киритилмаганлар.
- Бу жамоадаги интизом масаласидир. Биз бундай вазиятда шу ишни қилишимизни маъқул қўрдик. Аммо футболчи машулотларга кеч қолса, таркибга киритилмади дегани эмас. Жамоа алоҳида олинган инсонлардан юқорироқ туради деб ўйлайман.
Шуни айтишим даркорки, Мбаппе майдонга тушиб ўз ишини ажойиб тарзда бажарди. Тан олиш лозим, Мбаппесиз жамоани майдонга туширишни хоҳламайман, бироқ бундай қарорни қабул қилишга мажбур бўлдим, - деди Тухель
Фикрлар