Тухель ПСЖга "Зенит" футболчисини олиб келмоқчи

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель "Зенит" хавбеки Леандро Паредесни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Paris United нашри тарқатган хабарга кўра германиялик мутахассис 24 ёшли аргентиналик футболчининг имкониятини юқори баҳоламоқда. Шу боис у парижликлар раҳбариятидан Парадесни жорий қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишни сўрамоқда.

Маълумот учун, Парадес жорий мавсум “Зенит” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 25 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!