Тухель ПСЖнинг айрим футболчиларига қўшимча дам берди

ПСЖ клуби бош мураббий Томас Тухель терма жамоа ўйинларига чақирилмаган футболчиларига қўшимча дам беришга қарор қилди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Шундай қилиб ушбу футболчилар германиялик мутахассис ташаббуси билан 16 октябргача ҳордиқ чиқаришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўз тарихида илк бор Франция чемпионатининг стартида қаторасига 9та ўйинда ғалаба қозонди. Парижликлар сўнгги турда ўз майдонида “Лион”ни 5:0 ҳисобида таслим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!