Тухельнинг ПСЖдаги маоши қанча?

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухельнинг жамоа билан шартномаси тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақида L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Германиялик мутахассис бир ойда 420 минг евро ва йилига 5,04 миллион евро даромад топади.

Айтиб ўтиш жоизки, парижликлар собиқ бош мураббийи Унаи Эмери ҳам деярли худди шунақа маош олган.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти парижда ойига 500 минг евро, Лоран Блан эса 700 минг евро даромад топган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!