Тьяго Мотта ПСЖга мураббий бўлди

ПСЖ клубининг италиялик собиқ ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта парижликларнинг ёшлар жамоаси (U19)  бош мураббийи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 35 ёшли Мотта ўтган мавсум охирида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Маълумот учун, Тьяго Мотта ПСЖ сафида 2012 – 2018 йилларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!