УЕФА “Манчестер Юнайтед”ни жаримага тортди

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси “Манчестер Юнайтед” клубини 15 минг евро жаримага тортди.

Гап шундаки манкуанликлар УЕФА Чемпионлар лигасининг 2-турида “Валенсия”га қарши учрашувнинг белгиланган вақтдан кечроқ бошланишига сабаб бўлганликлари учун шундай жазога тортилишган. Бундан ташқари, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу вазият учун огоҳлантириш олган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ ўша баҳсга йўлда юзага келган тиртбантлик сабаб 5 дақиқа кеч қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!