UFC Fight Night 144. Жозе Альдонинг қайтиши, Уокернинг 15 сониялик баҳси ва бошқа натижалар

Бразилиянинг Форталезе шаҳрида UFC Fight Night 144 турнири бўлиб ўтди.

Асосий кард беллашувлари ўз ниҳоясига етди:

Марлон Мораес биринчи раундда Рафаэль Ассунсаони бўғиш усули билан мағлуб этди.

Жозе Альдо баҳснинг иккинчи раундида Ренато Мойканони техник нокаутга учратди.

Демиан Майя биринчи раундда Лаймэн Гудни бўғиш усули билан мағлуб этди.

Чарльз Оливейра Давид Теймура устидан ғалаба қозонди. Беллашувнинг иккинчи раундида Оливейра рақибни бўғиш усули билан енгди.

Жони Уокер биринчи раунднинг 15-сониясида рақиби Жастин Ледетани техник нокаутга учратди.

Аёллар ўртасида ўтган учрашувда Ливия Соуза Сара Фортани ҳакамлар қарорига кўра енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!